Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

«Соатли бомба»дан эҳтиёт бўлинг

«Соатли бомба»дан эҳтиёт бўлинг

Фото:«Sabah.com»

Малайзия транспорт вазири Антони Локе мамлакатдаги 71315 та автомобилнинг хавфсизлик ёстиқчасида аниқланган носозликни  «соатли бомба» деб атади. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Айни шу носозлик шу пайтгача Малайзияда етти кишининг умрига зомин бўлган.

Ўтган ҳафта содир бўлган йўл-траспорти ҳодисасида ҳалок бўлган ҳайдовчининг бўйнига хавфсизлик ёстиқчасидан отилган темир жисмлар кириб қолгани аниқланди.

«Takata» заводида ишлаб чиқарилган 71315 та «Honda» русумли автомашинанинг хавфсизлик ёстиқчасида носозлик аниқланганидан сўнг уларнинг барчаси ёстиқчаларини алмаштириш учун заводга қайтариб юборилди.

«Takata» заводи машиналари хавфсизлик ёстиқчаларининг носозлиги туфайли 23 киши ҳалок бўлган, 180 дан ортиқ киши жароҳат олган. «Takata» заводи хавфсизлик ёстиқчасидаги носозликлар туфайли АҚШда ўтказилган судда 1,58 миллиард доллар товон пули тўлаганди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, шу пайтгача дунё миқёсида 69 миллион дона автомобилнинг хавфсизлик ёстиқчасида носозликлар борлиги аниқланган.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring