Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

100 ёшдан кичикларга тамаки сотишни тақиқлаш таклиф этилди

100 ёшдан кичикларга тамаки сотишни тақиқлаш таклиф этилди

Фото:«Talking Retail»

АҚШнинг Гавайи штатида парламент 100 ёшдан кичик бўлган фуқароларга тамаки сотишни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳасини киритди. Мазкур ҳужжат қонунчилик органи расмий сайтида ҳам эълон қилинган.

Лойиҳа муаллифлари тамаки сотиб олиш ёшини босқичма-босқич кўтаришни таклиф қилишмоқда. 2020 йил 30 ёшгача, 2021 йил 40 ёшгача, 2022 йил 50 ёшгача, 2023 йил 60 ёш ва 2024 йил 100 ёшгача бўлган кишиларга сигарет маҳсулотлари сотмаслик тавсия қилинган. Бу ташаббусга чекишнинг соғлиқ учун хавфли эканлиги сабаб қилиб келтирилган.

Ҳозирда Гавайида тамаки маҳсулотларини сотиб олиш учун 21 ёшга тўлган бўлиш лозим.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг