Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

10 ёшли қиз илмий даража олди: у Марсни эгалламоқчи

10 ёшли қиз илмий даража олди: у Марсни эгалламоқчи

Фото: «Daily Star»

IQ даражаси Альберт Эйнштейн ва Стивен Хокингдан юқори бўлган мексикалик қизча космонавт бўлиб, Марсни ўзлаштирмоқчи. Бу ҳақда «Daily Star» хабар бермоқда.

Ўн ёшли Aдхара Перес Санчес уч ёшида ўқишни ўрганган. Ўшандаёқ у катта пазлларни тўплашни ва алгебрани ўргана бошлаган. Мактабда тенгдошлари Санчесни ғалати ва тентакка чиқаришган. Қизча кўп вақтини Менделеев даврий жадвалини ўрганишга бағишлаган.

Aдхара мактабга боришни хоҳламаётганини айтганда онаси унга мос таълим дастурини излашга тушди. У мутахассислар билан маслаҳатлашди. Улар боланинг IQ даражаси 162 бирликни ташкил этишини аниқладилар: бу Альберт Эйнштейн ва Стивен Хокинг каби таниқли даҳоларнинг IQ даражасидан ҳам юқори дегани. Кўп ўтмай Санчес учун махсус ўқув дастури ишлаб чиқилди. Қизча мактаб ўқув дастурини тезда ўзлаштирди ва ўн ёшида тизимли муҳандислик ва саноат муҳандислиги бўйича илмий даражаларга эга бўлди.

Ҳозир Aдхара Aризона университетига ўқишга кирмоқчи. У ерда НAСA мутахассисларининг эътиборини тортиб, космик тадқиқотлар дастурида иштирок этиш ниятида.

Маълумотларга кўра, Санчес IQ даражаси бу даражада юқори бўлган ягона бола эмас. 2019 йилда Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида ўн ёшли Фрея Манготра ҳам IQ тестида 162 балл тўплаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг