Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

15 йилда бирор марта хизматга бормаган италиялик ярим миллион евро ишлаб олган

15 йилда бирор марта хизматга бормаган италиялик ярим миллион евро ишлаб олган

Фото: «РИА Новости»

Италия молиявий гвардияси Калабрия жанубидаги Катанзаро шаҳридаги шифохонада оммавий сохта иш билан таъминланган бир нечта ҳолатларни аниқлади.

Жавобгарликка тортилган етти кишидан бири ушбу муассасанинг ёнғин хавфсизлиги бўлимида рўйхатга олинган. 2005 йилдан бери у бир соат ҳам ишга бормаган, деб ёзади  «Corriere della Sera» газетаси. 67 ёшли эркак билан боғлиқ ҳолат рекорд ҳисобланади.

15 йиллик «хизмати» учун италиялик 500 минг евро ишлаб топди. Бундан ташқари, Молиявий Гвардия томонидан ўтказилган текширув натижасида бошқарма бошлиқлари қўрқитилгани, сохта ходимнинг интизомий жазодан қочишига имкон бергани аниқланди.

Ходимлардан бири терговчилар билан суҳбатда қандайдир «ниҳоятда нуфузли одам» 2005 йилда идорага келиб, раҳбарни агар сохта ходимнинг ишига аралашса, ўзи ва оиласи учун муаммолар бўлиши билан таҳдид қилганини эслади.

Бундан ташқари, маҳаллий прокуратура шифохонанинг раҳбарлик лавозимидаги ходимларига нисбатан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, сохталаштириш ва товламачилик бўйича терговни якунлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг