Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2019 йилнинг энг яхши сайёҳлик йўналишлари аниқланди

2019 йилнинг энг яхши сайёҳлик йўналишлари аниқланди

Фото: «Architecturaldigest.com»

Лондон, Париж ва Рим — жаҳондаги энг яхши сайёҳлик йўналишлари, бу ҳақда «TripAdvisor» хабар берди.

Ғолиблар алгоритм ёрдамида аниқланди: меҳмонхоналар ва ресторанлар ҳақидаги фикрлар ва рейтинглар, турли мамлакатлардаги воқеалар ўрганилди.

Британия пойтахти Лондон биринчи ўринда — Букингем саройи, Камден бозори, тарих, санъат, мода, мазали таомлар сайёҳларда унутилмас таассурот қолдирган.

Париж (2-ўрин) эса круассанлари, Сена дарёси, Эйфель минораси, Нотр-Дам черкови билан туристларни оҳанрабодек ўзига тортмоқда.

«Абадий шаҳар» — Рим (3-ўрин) эса очиқ осмон остидаги музейлари, майдонлари, бозорлари билан машҳур.

Етакчи бешликка Греция жавоҳири — Крит ороли, Индонезиянинг афсонавий Бали ороли киритилган.

Пхукет (Таиланд), Барселона (Испания), Истанбул (Туркия), «Қизил шаҳар» — Марракеш (Марокаш) ҳамда Дубай (БАА) етакчи ўнликда.

Рўйхатга жами 25 йўналиш киритилган бўлиб, улар орасида Прага, Сием Рип (Камбоджа), Нью-Йорк, Ямайка, Ханой, Токио, Плайя-дель-Кармен (Мексика), Лиссабон, Катманду, Жайпур (Ҳиндистон), Ҳургада (Миср), Гонконг, Куско (Перу), Сидней ва Тель-Авив ҳам бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг