Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2030 йилда сув танқислиги глобал муаммога айланади — ЮНЕСКО

2030 йилда сув танқислиги глобал муаммога айланади — ЮНЕСКО

Фото:«Xabar.uz»

Сув танқислиги 2030 йилдаёқ глобал муаммога айланиши мумкин. Бу ҳақда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон сув ресурслари куни муносабати билан бўлиб ўтган йиллик ҳисоботига асосланиб Мир24 хабар қилди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, дунё бўйича сув ресурсларини тежашга жуда суст ҳаракат қилинмоқда. Ҳисобот муаллифи бугунги кунда икки миллиарддан ортиқ одам сувдан бевосита фойдаланиш имкониятига эга эмаслигини таъкидлаган. Айниқса шаҳсий гигиенага эътибор қаратиш керак бўлган пандемия шароитида бу муаммо борлиги ачинарли.

Мустақил ҳисоб-китобларга кўра, тўққиз йил ичида дунё бўйлаб 40 фоизга яқин аҳолига сув етмаслиги муаммоси пайдо бўлади.

Бунга қўшимча равишда, сув нархини объектив равишда баҳолаш мумкин бўлган формулани яратиш муҳимлиги айтиб ўтилган. Ҳисоблаш формуласида ЮНЕСКО нафақат бозор қийматига, балки ушбу ресурсни тақсимлаш натижасида пайдо бўладиган фойдаларга ҳам тенг бўлишни маслаҳат берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг