Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

25 та илондан бири эгасини чақиб ўлдирди

25 та илондан бири эгасини чақиб ўлдирди

Фото: «Desertdunes.com»

Испаниянинг Альхесирас шаҳрида бир одам боқиш учун 25 та илонни уйига олиб келган. Улардан бири эгасини чақиб ўлдирди. Бу ҳақда «Daily Mail» нашри хабар берди.

Исми сир сақланаётган 27 ёшли испан тезда маҳаллий шифохонага етказилган. Ҳеч қандай дори ёрдам беравермагач, шифокорлар Испания пойтахти Мадрид шаҳридаги тиббиёт марказидан зидди заҳар беришларини сўради. 29 май, жума куни керакли дори етиб келгунга қадар испан жон таслим қилган.

Полиция вафот этган испанга тегишли илонларни маҳаллий ҳайвонот боғига топширди. Ўз хўжайинини чақиб ўлдирган судралувчи жонивор тури айтилмаган. Фақат заҳарли илон Осиёдан келтирилгани маълум.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг