Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

28 йил аввал ғойиб бўлган эркакнинг жасади дарё тубидан топилди

28 йил аввал ғойиб бўлган эркакнинг жасади дарё тубидан топилди

Фото: «Belfast Telegraph»

Ирландиянинг Лондондерри графлигида 28 йил аввал йўқолган Жеймс Паттерсоннинг мурдаси топилди. Бу ҳақда маҳаллий «Belfast Telegraph» газетаси хабар берди.

Охирги марта 54 ёшли Паттерсонни 1991 йил 6 октябрда кўришган. У Махерафелт шаҳридаги шифохонага дўстини зиёрат қилиш учун борган ва дом-дараксиз ғойиб бўлган. Кенг қамровли қидирув ишларига қарамай, уни топа олишмаган.

Жорий йил июль ойида Банн дарёси тубидан тўқ яшил рангли «Ford Orion» седанини чиқариб олишди. Машина салонида одам қолдиқлари ҳам топилган. Бу жой Махерафелт шифохонасига олиб борадиган йўлда жойлашган. Полиция ДНК-тест ўтказиб, одам қолдиқлари Паттерсонга тегишли эканлигини аниқлади.

Судтибэкспертиза тугагандан сўнг одам қолдиқлари оиласига топширилган. Дафн маросими 10 август куни бўлиб ўтди.

Ҳодиса сабаби очиқланмаган. Шимолий Ирландия полициясининг маълум қилишича, Паттерсоннинг ўлимига шубҳа билан қаралмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг