Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

456 нафар бемор нотўғри оғриқ қолдирувчи доридан ҳалок бўлган

456 нафар бемор нотўғри оғриқ қолдирувчи доридан ҳалок бўлган

Фото:«Hurriyet»

Англиянинг Портсмут шаҳридаги «Госпорт» шифохонасида 1989–2000 йиллар мобайнида содир бўлган 833 та шубҳали ўлимни текшириш учун тузилган мустақил комиссия 456 нафар беморга меъёридан ортиқ оғриқ қолдирувчи дори берилгани туфайли ҳалок бўлганини аниқлади. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Комиссия аъзолари яна 200 нафар бемор шундай ҳолатда жон берган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Шифокор Жайн Бартон беморларга меъёридан ортиқ оғриқ қолдирувчи дори берган.

Комиссия раиси Жеймс Жонснинг айтишича, шифоркорлар беморларга ташхис қўймасдан оғриқ қолдирувчи дорилар берган.

Англия соғлиқни сақлаш вазири Жерми Ҳюнт парламент олдида бу воқеа юзасидан ҳисобот бериши кутиляпти.

2014 йилда тузилган комиссия учун 14 миллион доллар маблағ сарфланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг