Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

58 ёшли «ўргимчак одам» навбатдаги осмонўпар бинони забт этди

58 ёшли «ўргимчак одам» навбатдаги осмонўпар бинони забт этди

Фото: «Baomoi.com»

Франциялик «ўргимчак одам» Ален Робер навбатдаги осмонўпар бинони забт этди. Саноқли дақиқалар ичида у Германиядаги йирик транспорт компанияси биносининг тепасига чиқиб олди.

Кумушранг костюм ва ковбойлар этиги: бошқа ҳеч қандай хавфсизлик чораси кўрилмаган. 58 ёшли «ўргимчак одам» — Гиннеснинг рекордлар китоби рекордчиси. У аллақачон Бурж-Халифа, Петронас миноралари, Россиядаги Федерация минораси, Москва Давлат университети ва 90 дан ортиқ биноларни забт этишга улгурган.

Франкфурт-Майндаги гавжум чорраҳани тўсиб қўйишди, ўт ўчирувчилар ва тез ёрдам ходимлари навбатчилик қилишди. Бу сафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари иштирок этишмади. Одатда «ўргимчак одам»нинг барча ўрмалашлари полиция идорасида тугарди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг