Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

60 кишининг қотили — «маньяк-милиционер» умрбод озодликдан маҳрум этилди

60 кишининг қотили — «маньяк-милиционер» умрбод озодликдан маҳрум этилди

Фото: ТАСС

Россиянинг Иркутск вилояти суди собиқ ички ишлар ходими Михаил Попковни олтмишта қотиллик жиноятини содир этганликда айбдор деб топиб, унга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Шунингдек, суд уни милиция кичик лейтенантни унвонидан ҳам маҳрум қилган.  Гап шундаки, илгарироқ чиқарилган бошқа ҳукмда (унда М.Попков 22 нафар фуқарони ўлдирганликда айбдор деб топилганди!) суд  маҳкумни махсус  унвонидан маҳрум этмаган эди, натижада унга ойига 24 минг рубл нафақа тўлаб келинаверган.

Ҳукмга кўра, М.Попков барча қотиллликларни 1994-2000 йиллар оралиғида содир этган. Бу вақтда у Иркутск вилоятининг Ангарск шаҳри ички ишлар бўлимида ишларди. У 1998 йилда тизимдан бўшаб кетгач ҳам жиноят содир этишда давом этаверган.

Ўша пайтлари Ангарскда аёллар бедарак йўқолиши ҳолатлари тез-тез содир бўлар, кейинроқ уларнинг жасадлари турли ҳудудларда зўрлаш ва қийнаб ўлдириш аломатлари билан топиларди. Ўтган вақт давомида гумондорни аниқлашни учун ўттиз минг нафар фуқарони текширишга тўғри келган. Ниҳоят, М.Попков 2012 йилда қўлга олинади. Аввалига уч нафар аёлни ўлдирганини тан олган маҳкум  кейинчалик бошқа қотилликларига ҳам иқрор бўлади.

Таъкидлаш жоиз, тергов-суриштирув жараёнида экспертлар М.Попковда руҳий мувозанат бузилиши билан боғлиқ муаммолар йўқлигини айтишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг