Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

60000 кишининг ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилинди. Нега?

60000 кишининг ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилинди. Нега?

Фото:«KCP International»

Японияда 60000 кишининг ҳайдовчилик гувоҳномаси талабга жавоб бермагани учун бекор қилинди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар қилмоқда.

Миллий полиция агентлигидан маълум қилинишича, бу йил ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилашга келган 2 миллион 106 минг киши деменция (автомашина бошқарув қобилияти пастлиги) аломатлари борлиги сабабли шифохонага юборилган. Тиббий текширувдан сўнг деменция аломати сезилган 60000 кишининг ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилинди.

Деменция аломати сезилган ҳайдовчиларнинг барчаси 75 ёшдан катта экан.

Кунчиқар мамлакатда деменция аломатлари сезилган ҳайдовчиларнинг гувоҳномаларини янгилаши қонун билан тартибга солинган.

Таҳлилларга кўра Японияда аксарият йўл-транспорт ҳодисаларига кекса ҳайдовчиларнинг хатолари сабаб бўлар экан.

Ўтган ой Токиода 90 ёшли кампир светофорнинг қизил чироғида тўхтамагани учун 4 пиёдани уриб кетган эди. Пиёдалардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг