Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

90 ёшли геймер-буви Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди

90 ёшли геймер-буви Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди

Фото: «guinnessworldrecords.com»

Гиннесснинг рекордлар китоби экспертлари япониялик 90 ёшли Хамако Морини дунёдаги энг кекса геймер сифатида расман тан олди, дея хабар берди нашр сайти.

Рекордчи буви 39 йил олдин, тахминан 1981 йилда ўйин ўйнашни бошлаган. У жойстикка ёпишиб қолган болаларни кўрганда бунга қизиқиб қолганди. Рекордчи дарров тажрибали геймер бўлиб қолгани йўқ. Бошида Хамако Мори нуқул ютқазиб қўярди.

Лекин вақт ўтиши билан қандай юриш кераклиги ва манёврларни ўзлаштириб олди. Ҳозир ўзининг «Gamer grandma» YouTube-каналида ўйинлардаги миссиялардан ўтиш ва душманларни йўқ қилишни ўргатади. Унга 187 мингта фойдаланувчи обуна бўлишган. Улар бувининг дарслари остида кўплаб ижобий шарҳлар қолдиришади.

Шу ёшига қарамай истараси иссиққина Хамако Мори «Call of duty: Modern warfare» каби қонли отишма ёки «GTA 5» сингари даҳшатли пойгаларни ўйнашни ёқтиради.

«Бу ўйинларга шўнғиганимда чиқолмай қоламан. Жуда қизиқарли», — дейди геймер-буви.

Хамако Мори кунига етти-саккиз соатлаб ўйин ўйнашини, лекин буни беҳуда вақт сарфлаш деб ҳисобламаслигини тан олди.

«Шунча умримни видеоўйинларга бағишлаганимни тўғри қарор деб ҳисоблайман. Мен чиндан ҳам ҳаётимдан завқ оляпман — ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман», — дея ички кечинмаларини тушунтиришга ҳаракат қилди Мори.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг