Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

99 фоиз — Саакашвили «тоза» грузин экан

99 фоиз — Саакашвили «тоза» грузин экан

Фото: «Politeka»

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили яқинда генеалогик ДНК-тестдан ўтибди. Унинг шахсан ўзи айтишича, АҚШда ўтказилган ДНК-тадқиқот сиёсатчининг деярли 99 фоиз грузин эканини кўрсатибди. Бу ҳақда «Новости-Грузия» ёзмоқда.

«Қарийб 99 фоиз грузин, 1 фоиз грек эканман. Бу тест камида охирги минг йилликда аждодларингиз ким бўлганини аниқлаб беради. Билишимча, минг йиллардан бери аждодларим бошқа миллатлар билан аралашмаган экан, европалик аёлга уйланиб, мен бу анъанани бузибман», — деб ёзган Саакашвили «Facebook»даги саҳифасида.

Михаил Саакашвилининг қайси миллатга мансублиги унинг президентлик даврида кўпчиликни қизиқтириб қўйганди. Айрим оммавий ахборот воситалари унинг арманлигини таъкидласа, бошқа бирлари озарбайжон ёки яҳудийлигини уқтирарди.

«Genealogical DNA Test» — генеалогик тест Америкада анча оммалашган. Инсон генларининг айрим қисмларини тадқиқ қилиш орқали ДНК-тест унинг этник келиб чиқишини, шажараси кимлардан бошланишини аниқлаб беради. Ҳозир АҚШда бунақа хизматни юзлаб лабораториялар таклиф этмоқда, нархи — 100 доллардан 1000 долларгача.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг