Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистон президенти «Толибон» билан тинчлик сулҳи тузилганини айтди

Афғонистон президенти «Толибон» билан тинчлик сулҳи тузилганини айтди

Фото:«Dawn»

Афғонистон президенти Ашраф Ғани муқаддас рамазон ойи ниҳоясига етиши ва рамазон ҳайити муносабати билан мамлакатдаги ҳокимият учун курашаётган «Толибон» гуруҳи билан вақтинчалик сулҳга келишганини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Афғонистон ҳукумати рамазоннинг 27-кунидан (11 июнь) рамазон ҳайитининг 5-кунига қадар (19 июнь) «Толибон» гуруҳи билан тинчлик сулҳи тузганини эълон қилади», — дея ёзган президент ўзининг «Твиттер»даги саҳифасида.

Шунингдек, Ашраф Ғанининг айтишича, Афғонистон қуролли кучлари фақатгина «Толибон»га қарши ҳужумларни тўхтатиб туради. Мамлакатда ҳаракат қилаётган бошқа террорчи гуруҳларга қарши операциялар эса давом эттирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг