Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистон президентининг тансоқчиси ўлдириб кетилди

Афғонистон президентининг тансоқчиси ўлдириб кетилди

Кобулда Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг тансоқчиларидан бирига суиқасд уюштирилди, дея хабар бермоқда «Анадолу» агентлигига таяниб Azon.uz.

Мамлакат ички ишлар вазирлиги вакили Ториқ Арённинг айтишича, номаълум кишилар Қиёмиддин Мақсудий исмли тансоқчини ўлдирган, яна бир тансоқчини яралаган. Суиқасд пойтахт Кобулнинг Пағмон туманида содир бўлган.

Мазкур ҳужумни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг