Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистонда аянчли ҳодиса — 5 нафар бола ҳалок бўлди

Афғонистонда аянчли ҳодиса — 5 нафар бола ҳалок бўлди

Фото: «Reuters»

Одамлар яшайдиган уйга ракета тушиши оқибатида тинч аҳоли зарар кўрган.

Афғонистон шарқида жойлашган Нангархар вилоятида турар жой биносига ракета келиб тушган. Оқибатда олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ToloNews» телеканали хабар берди.

Ҳодиса Шерзод туманида содир бўлган. Бир аёл ва беш нафар бола ҳаётдан кўз юмишган. Яна икки нафар аёл билан бир нафар бола жароҳатланишган.

Ҳозирча отилган ракета учун мамлакатдаги ҳеч қайси гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг