Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистонда ҳарбий вертолёт ҳалокати туфайли 20 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда ҳарбий вертолёт ҳалокати туфайли 20 киши ҳалок бўлди

Фото: «РИА Новости»

Афғонистонда ҳарбий вертолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Вертолёт бортида камида 20 киши, шу жумладан, давлат хизматчилари ҳам бўлган.

Мамлакат Қуролли Кучлари вакили Нажибуллоҳ Нажибийнинг маълум қилишича, ҳалокатда ҳеч ким омон қолмаган.

Ҳодиса 31 октябрь куни Анор Дара шаҳрида содир бўлган. Анор Дарага борган икки вертолётдан бири ҳалокатга учраган. Ҳалокатга нима сабаб бўлгани номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг