Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистонда худкушлар ўзини портлатиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда худкушлар ўзини портлатиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Фото:«Sabah.com»

Афғонистон шарқидаги Жалолобод шаҳрида мудҳиш ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Нангарҳар вилояти ҳокимининг маълум қилишича, 8 нафар худкушдан икки нафари молия бошқармаси биноси олдида ўзини портлатиб юборган. Қолган олти нафари эса бинога бостириб кириб, одамларга ўқ узган.

Бир неча соат давом этган тўқнашув оқибатида худкушлар йўқ қилинган.

Қуролли тўқнашувда 12 киши ҳалок бўлган, 36 киши жароҳатланган. Айримларининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Ҳужум учун жавобгарликни ҳануз ҳеч ким ўз зиммасига олмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг