Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистонда яна портлаш: камида 4 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда яна портлаш: камида 4 киши ҳалок бўлди

Фото: «Haber7.com»

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида бомба юкланган машина портлатиб юборилди. Оқибатда камида тўрт киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Haber7».

Бомба юкланган машина мамлакат разведкасига тегишли машиналар йўлдан ўтаётганида портлатилган. Бунинг оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлган, 10 киши яраланган. Яраланганлар зудлик билан шифохоналарга ётқизилган.

Кобул полицияси матбуот котиби Ҳашмат Станекзоийнинг айтишича, воқеа маҳаллий вақт билан соат 05:00 да содир бўлган.

Орадан бироз вақт ўтгач, «Толибон» жангарилари ижтимоий тармоқлар орқали воқеани ўз зиммасига олганини, кўплаб ҳарбийлар ҳалок бўлганани маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг