Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистондаги портлашда қурбонлар сони 57 тага етди

Афғонистондаги портлашда қурбонлар сони 57 тага етди

Фото:«AP»

Куни кеча сайтимизда Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги сайловчиларни рўйхатга олиш биноси олдида бомба портлаши оқибатида 31 киши ҳалок бўлгани, жароҳатланганлардан 50 нафари шифохоналарга ётқизилгани, ҳукумат қурбонлар сони ортишидан ташвишда экани ҳақида хабар берган эдик.

«РИА Новости»нинг Афғонистон ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб билдиришича, қурбонлар сони 57 нафарга, жароҳатланганлар эса 119 кишига етган.

Мамлакатда шу йил 20 октябрь куни парламент сайлови ўтказилади. Шу муносабат билан 14 апрелдан сайловчиларни рўйхатга олиш ишлари бошланган.

Пайтдан фойдаланиб  террорчи гуруҳлар Кобул ва Бағлон шаҳарларидаги сайловчиларни рўйхатга олиш биноси олдида портлашлар содир этган. Жами 64 киши ҳалок бўлган, 139 киши жароҳатланган.

Беш кун олдин ҳам Ғур вилоятидаги сайловчиларни рўйхатга олиш биносига ҳужум уюштирилиб, 5 киши гаровга олинган эди.

Портлашларни ИШИД ўз зиммасига олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг