Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Африкадаги «Идай» циклони 700 дан зиёд кишининг умрига зомин бўлди

Африкадаги «Идай» циклони 700 дан зиёд кишининг умрига зомин бўлди

Фото: «BBC»

Африкага бундан бир ҳафта аввал ёпирилган «Идай» тропик циклони сабаб ҳалок бўлганлар сони 732 кишига етди, яна минглаб кишилар ёрдамга муҳтож.

Мозамбик ҳукуматининг хабарига кўра, мамлакатда 417 киши ҳалок бўлган. Зимбабведаги тўфон 259 кишининг умрига зомин бўлган. Малавида эса ёғингарчилик сабаб вафот этганлар сони 56 кишини ташкил этди. Тирик қолган кишилар бошпана ва озиқ-овқат қидирмоқда.

БМТ гуманитар бўлинмасининг огоҳлантиришича, кучли ёғингарчилик сабаб қитъада яна тошқинлар рўй бериши мумкин. Табиий офатлар келтирган зарарни фақатгина тошқинлар тўлиқ якунлангач аниқлаш мумкин бўлади.

Қурбонлар сони мингдан ошиши таҳмин қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг