Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афсонавий баскетболчи Майкл Жордан Багамадаги офат қурбонларига катта хайрия жўнатмоқчи

Афсонавий баскетболчи Майкл Жордан Багамадаги офат қурбонларига катта хайрия жўнатмоқчи

Фото: «Voditel-job.ru»

«REGNUM»нинг ёзишича, Америкалик афсонавий баскетболчи Майкл Жордан Багама оролларида «Дориан» довули асоратларини бартараф этиш билан шуғулланаётган ташкилотларга бир миллион АҚШ доллари хайрия қилмоқчи. Бу ҳақда спортчининг расмий вакили Эсти Портной хабар берган.

Майкл Жордан Багамада довул чақирган табиий офат жафокашларига ҳамдардлик билдирган.

«Багама оролларида «Дориан» довули сабаб бўлган вайронагарчиликлардан ларзага келдим. У ерда кўчмас мулкларим бор, шунинг учун бу жойда кўп бўламан», — дейди Жордан.

Баскетболчи Багама оролларидаги қутқарув ишларини диққат билан кузатаётганини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида: Багамада «Дориан» довули қурбонлари сони 50 кишига етган. Қарийб 13 мингта иморат шикастланиб, улардан аксарияти вайрон бўлган. Кўпгина ҳудудлар сел туфайли сув остида қолган. Айни вақтда кўплаб одамлар бедарак кетган деб ҳисобланмоқда. Табиий офатдан зарар кўрган оролларда қутқарув операциялари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг