Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ал-Жазира» телеканали бош директори истеъфога чиқди

«Ал-Жазира» телеканали бош директори истеъфога чиқди

Фото: «RUNYweb.com»

Қатарда жойлашган «Ал-Жазира» телеканали бош директори иорданиялик журналист Ёсир Абу Ҳилол истеъфога чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Мен бугун истеъфога чиқдим. Бу менинг 4 йил давомидаги учинчи истеъфом. Директорлар кенгаши раҳбари шайх Ҳамад ибн Самир менинг истеъфомни қабул қилди», – деб ёзган Ёсир Абу Ҳилол «Facebook»ка.

Ёсир Абу Ҳилол ўзининг сўнгги сўзида истеъфонинг сабабини ёзмаган. Телеканал раҳбарияти истеъфо ҳақида бирор-бир расмий маълумот бермаган.

Саудия Арабистони янгиликлар манбасининг маълум қилишича, телеканал бош директори лавозимига асли келиб чиқиши яманлик, лекин Қатар фуқароси бўлган, шу пайтгача бош директор ўринбосари бўлиб ишлаган Сокатра Аҳмад Салом ас-Сокатра тайинланган.

Ўтган йили Қатар билан Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср ўртасида юзага келган дипломатик ихтилоф туфайли ушбу давлатларда телеканал намойиши ман этилган эди. Қатар ҳукуматига мазкур давлатлар билан дипломатик алоқаларини тиклаши учун жаҳонга машҳур «Ал-Жазира» телеканалини ёпиш шарти қўйилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг