Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Атамбаевга тайинланган жазо бекор қилинди: иш қайтадан кўрилади

Атамбаевга тайинланган жазо бекор қилинди: иш қайтадан кўрилади

Фото:«EPA»

Қирғизистон Олий суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевга тайинланган 11 йиллик қамоқ жазосини бекор қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» Олий суд идорасига асосланиб хабар берди. 

Атамбаевнинг  «жиноий авторитет» Азиз Батукаевни ноқонуний равишда озод қилиш тўғрисидаги иши яна кўриб чиқиш учун судга юборилди.

Жорий йил июнь ойида Бишкекнинг Первомайский тумани суди Атамбаевни 11 йилу икки ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонни 2011-2017 йилларда идора қилган собиқ раҳбар 2019 йил августда ўз қароргоҳида махсус кучлар томонида ушланган эди. 

2020 йил октябрь ойида содир бўлган тартибсизликлар фонида Атамбаев озодликка чиқарилди, аммо бир неча кундан сўнг, махсус кучлар уни яна қўлга олишга муваффақ бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг