Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Амалдор туғилган кунини дабдабали нишонлагани сабаб жаримага тортилди

Амалдор туғилган кунини дабдабали нишонлагани сабаб жаримага тортилди

Фото:«Today.kz»

Тожикистоннинг Панжикент шаҳри, Хурми жамоати раҳбари Аҳмадулло Иброҳимов ўз уйидаги туғилган кунига кўплаб меҳмонларни таклиф этгани учун жаримага тортилди.

Asia Plusнинг ёзишича, меҳмонлар учун икки марта— кундузи ва кечқурун байрам дастурхони ҳозирланган.

Таваллуд кунда меҳмон сифатида бошқа амалдорлар, жумладан солиқ хизмати, харбий комиссариатдан ҳам вакиллар қатнашган.

Панжикент шаҳри мэри прокурор кўрсатмасига кўра Аҳмадулло Иброҳимовни ишдан бўшатган.

Тожикистонда 2007 йил 8 июнда «Анъаналар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида» қонун кучга кирганди. 2018 йилда 648 нафар киши шу қонунни бузгани учун жарима тўлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг