Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Америкалик сенатор Трампни Нобел мукофотига лойиқ деб топди

Америкалик сенатор Трампни Нобел мукофотига лойиқ деб топди

Фото:«Aif.ru»

Америкалик республикачи сенатор Линдси Грэм Корея яриморолидаги ҳолат яхшиланган тақдирда АҚШ президенти Доналд Трампга Нобель тинчлик мукофотини бериш лозим деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Доналд Трамп КХДР ва Хитойни ўзининг ўзгаришларга жиддий ёндашаётганига ишонтирди. Биз ҳали бунга эришганимизча йўқ, лекин агар бу рўй берса президент Трамп Нобель тинчлик мукофотига лойиқ бўлади», — деди сенатор.

Эслатиб ўтамиз, 27 апрель куни демаркацион ҳудудда икки Корея давлати раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг