Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америкаликлар Трампнинг яккама-якка учрашувидан норози

Америкаликлар Трампнинг яккама-якка учрашувидан норози

Сингапурда Корея яриморолини ядровий қуроллардан холи ҳудудга айлантириш бўйича Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан яккама-якка музокара ўтказаётган АҚШ президентидан америкаликлар норози. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

41 дақиқа давом этган учрашувда таржимонлардан бошқа ҳеч ким ичкарига киритилмагани, Оқ уйдан учрашувнинг энг муҳим масалаларини қайд этиш учун масъул шахс бўлмагани туфайли америкаликлар ўз президентига эътироз билдиришди.

Ижтимоий тармоқларда: «Трамп Кимга қандай ваъдалар беради? Ундан нималарни талаб қилади? Булардан асло хабаримиз бўлмайди», — деб ёзишган АҚШликлар.

Яккама-якка суҳбатдан кейин томонлар делегация аъзолари билан биргаликда музокара столига ўтиришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг