Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америкаликларнинг катта қисми Трампнинг иқтисодий сиёсатини маъқуллайди

Америкаликларнинг катта қисми Трампнинг иқтисодий сиёсатини маъқуллайди

Фото:«1tv.ge»

АҚШ президенти Доналд Трамп лавозимига киришганидан буён биринчи марта америкаликлар томонидан иқтисодиёт соҳасидаги фаолияти юқори баҳоланди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

АҚШнинг иқтисодиёт йўналишидаги янгиликларни ёритувчи «CNBC» канали ўтказган сўров натижаларига кўра америкаликларнинг 54 фоизи Трампнинг иқтисодий сиёсатини «яхши ёки жуда зўр» дея баҳолайдилар. Бу охирги 10 йил ичидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Америкаликларнинг 43 фоизи эса АҚШ иқтисодини жуда паст дея ҳисоблайди.

Доналд Трампнинг умумий кўрсаткичи 41 фоизни ташкил қилади. Бу америкаликларнинг 41 фоизи унинг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмоқда дегани.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Трампнинг миграция сиёсати борасидаги охирги қарорлари кўрсаткичларга таъсир қилмаган. Миграция муаммоси Трампнинг энг нозик нуқтаси бўлиб турибди. 51 фоиз америкаликлар Трампнинг миграцион сиёсатига қарши эканлигини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг