Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Американинг энг сахий миллиардерлари кимлар — «Forbes» талқини

Американинг энг сахий миллиардерлари кимлар —  «Forbes» талқини

Фото: ЦБТ

«Forbes» журнали миллиардер ҳомийларнинг янгиланган рўйхатини тақдим этди. Уоррен Баффет, Билл Гейтс, Жорж Сорос, Марк Цукерберг каби таниқли инсонлар рўйхатга киритилди.

Энг саховатли америкаликлар рўйхатида биринчи ўринда —  Уоррен Баффет. У 2021 йили 4,1 миллиард доллар хайрия қилди. Маблағларнинг бир қисми Билл ва Мелинда Гейтс жамғармасига — қашшоқликка қарши курашиш, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва COVID-19 га қарши вакциналарни ишлаб чиқариш учун ажратилган.

Саховатпеша миллиардерлар орасида Маккензи Скотт («Амазон» асосчиси Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси) ҳам бор (иккинчи ўрин). 2020 йилда 5,8 миллиард доллар хайрия қилган хоним 2021 йилда ҳам ўз бойлигини бошқа ҳомийларга қараганда тезроқ тақсимлаши билан ажралиб турди.

Безоснинг ўзи эса хайриячилар рўйхатида — 16-ўринда.

Машҳур Жорж Сороснинг кичик либерал санъат коллежига ярим миллиард доллар ўтказиш ҳақидаги ваъдаси ҳам йирик хайриялар рўйхатига қўшилди(учинчи ўрин).

2021 йил ёзида америкалик миллиардер, хайриячи Жон Арнолд хайрия жамғармаларини очкўзликда айблаб, уларни «бойликни сақлаш воситалари» деб атаганди.

Сўнгги ўн йил ичида АҚШ хайрия жамғармаларининг умумий маблағлари тўрт бараварга ошиб, 140 миллиард долларга етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг