Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Амирликларда олти йилда 8,8 млрд. долларлик уй-жой қурилади

Амирликларда олти йилда 8,8 млрд. долларлик уй-жой қурилади

Фото: «1ZOOM.RU»

Бирлашган араб амирликлари вице-президенти, бош вазир ҳамда Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад ибн Рашид ал-Мақтум 32 млрд. дирҳам (8,8 млрд. доллар) сарфланувчи 34 мингта уй-жой қурилиши лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда Қатарнинг «Al Jazeera» янгиликлар агентлиги хабар берди.

Лойиҳага кўра, уй-жойлар олти йилда қуриб битказилади.

Муҳаммад ибн Рашид ал-Мақтумнинг таъкидлашича, маоши ойига 15 минг дирҳам (4 минг доллар) бўлган БАА фуқаролари ушбу уйларни олишга моддий ёрдам учун ариза топширишлари мумкин.

Шайх Зайднинг тураржой дастурига кирувчи ушбу уйларни имтиёз билан қўлга киритиш учун илгари ойига 10 минг дирҳам (2700 доллар) маош ҳам етарли эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг