Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Анқара Эрон нефти борасида жавобини айтди

Анқара Эрон нефти борасида жавобини айтди

Фото: «Press TV»

Анқарада бўлиб ўтган матбуот анжумани Туркия иқтисод вазири Ниҳат Зейбекжи АҚШ давлат департаментининг Эрон нефтини импорт қилишни тўхтатишни сўраб қилган талабига жавоб қайтарди. Бу ҳақда Эроннинг «Press TV» канали маълум қилмоқда.

«АҚШ қабул қилган қарор бизга тааллуқли эмас деб ҳисоблаймиз ва Эрон билан ядро масалалари бўйича БМТ резолюцияларини ҳурмат қилган ҳолда савдо қилишда давом этамиз. Шу билан бирга, биз фақат ўзимизнинг миллий манфаатлардан келиб чиқиб ҳаракат қиламиз. Бундан ташқари, халқаро нормаларга тўғри келмайдиган ушбу қарор дўстларимизга зарар етказмаслигига ҳам ҳаракат қиламиз», — дея баёнот берди Зейбекжи.

Трамп маъмурияти Эрон нефтини импорт қилмоқчи бўлган давлатларга иқтисодий санкциялар билан таҳдид қилмоқда. Ушбу санкциялар 4 ноябрдан кучга кириши кутилаяпти. Бу қарор жаҳон бозорида нефть нархининг ошишига олиб келиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг