Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марсдан хабар: NASA учирган зонд «қизил сайёра»га бориб қўнди

Марсдан хабар: NASA учирган зонд «қизил сайёра»га бориб қўнди

Фото: «ESO/M. Kornmesser/wikipedia.orgCC BY 4.0»

NASA хабар беришича, кеча, 26 ноябрь куни «InSight» тадқиқот қурилмаси Марс сайёрасига муваффақиятли қўнган.

«InSight» дастури (Interior Exploration using Seismic Investigations, Geodesy and Heat Transport) Марс заминининг ички тузилиши ва ундаги жараёнларни ўрганишга хизмат қилади.

Зонд 2018 йилнинг май ойида Калифорниядаги «Ванденберг» ҳарбий-ҳаво базасидан «Atlas V» ракета-ташувчиси ёрдамида учирилган эди. Марсга парвоз қарийб етти ой давом этди: зонд 458 миллион километр масофани учиб ўтди.

«InSight» Марсдаги Элизей ясси тоғларига қўнгани маълум қилган. NASA зонд ўз қуёш батареяларини тахтлаб, Ерга илк фотосуратни юборганини маълум қилди. Керакли ҳозирликдан сўнг қурилма ўзининг асосий иши: Марсни ўрганишга киришади, Ер ҳисобида бунинг учун икки йил ажратилган.

Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, «InSight» стационар аппарат, у жойидан қўзғалмайди. То ишини тамомлагунича ўша қўнган жойида муҳим туради. Аммо 2021 йилнинг февраль ойида Марсда юрувчи қурилма пайдо бўлади. 2020 йилнинг июль ойида учириш режалаштирилган бу роверни йиғиш ишлари «Mars 2020» дастури асосида давом этяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг