Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ байроғидаги юлдузчалар сони биттага кўпайиши мумкин. Нега?

АҚШ байроғидаги юлдузчалар сони биттага кўпайиши мумкин. Нега?

Фото: «motormagasinet.se»

АҚШ таркибига яна битта штат қўшилиш ҳаракатида. Номзод — Пуэрто-Рико ороли. Тегишли қонун лойиҳасини оролликлар вакили Женнифер Гонсалес-Колон АҚШ конгрессига йўллаган. Лойиҳани 37 нафар конгрессмен қўллаб-қувватламоқда, деб ёзмоқда «Экономика сегодня».

Қонун лойиҳаси киритилишини Женнифер Гонсалес-Колон «тарихий кун» деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Пуэрто-Рико 1898 йилдан бери АҚШга қарашли ҳудуд саналади. Оролликлар АҚШ фуқаролари сифатида тан олинишади, бироқ улар президент сайловларида қатнаша олмайдилар, когрессда эса биттагина вакиллари бор, холос.

Оролликлар бу йил тўлақонли штатга айланиб, АҚШ таркибига кириш тўғрисида референдум ўтказишганди. Энди бу қарор юқори босқичда ҳал қилиниши керак.

АҚШ байроғидаги 50 та юлдуз 50 та штатни англатади. Пуэрто-Рико штатга айланса, 51-юлдузга ҳам жой топилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг