Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Эрон ядроси бўйича келишувдан чиқишига жавобан Эрон парламентида АҚШ байроғи ёқиб юборилди

АҚШ Эрон ядроси бўйича келишувдан чиқишига жавобан Эрон парламентида АҚШ байроғи ёқиб юборилди

Фото: «rusvesna.su»

Кеча, 8 май куни АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ Эрон ядроси бўйича келишувдан чиққанини билдирди. «Ушбу келишув фақат бир давлат мафаатларини ифодалайди ва ҳеч қачон тинчлик келтирмайди», — деган Трамп. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

АҚШ президенти шунингдек Эронга қарши кенг кўламли санкциялар жорий этишини маълум қилган.

Трамп мазкур қарорни қабул қилгач, Эрон парламенти депутатлари қоғоздан тайёрланган АҚШ байроғини норозилик белгиси сифатида ёқиб юборишган. Бу ҳақда «Assosiated Press» маълум қилган.

Эрон Трампнинг қарорини ноқонуний дея баҳолаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг