Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ ҳамда КХДРнинг юқори мартабали амалдорлари Сингапурда учрашадилар

АҚШ ҳамда КХДРнинг юқори мартабали амалдорлари  Сингапурда учрашадилар

Фото:«RT.com»

«АҚШ ҳамда КХДРнинг юқори мартабали амалдорлари бугун, 29 май куни Сингапурда учрашадилар», — дея хабар бермоқда «Gazeta.ru». 

Хабарда қайд этилишича, Шимолий Кореа делегациясига КХДР давлат кенгаши раиси ўринбосари Ким Чхан Сон раҳбарлик қилади. АҚШ томондан эса тезкор штаб раҳбари ўринбосари Жо Хагин иштирок этади.

Тарафлар АҚШ президенти Доналд Трамп ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ўртасида режалаштирилаётган учрашув бўйича хавфсизлик ва протокол билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишади.

Аввалроқ Америка ҳукумати Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни кенгайтирмаслик ҳақида қарор қабул қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг