Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ ҳарбийлари Суриядан чиқиб кета бошлади

АҚШ ҳарбийлари Суриядан чиқиб кета бошлади

Фото: «Sabah»

АҚШ президенти Доналд Трампнинг Сурия шимоли-ғарбига қилинган барча ёрдамлар тўхталишини маълум қилгани ошкор бўлди. Буни ОАВ вакиллари «АҚШ ҳарбийлари Суриядан чиқиб кета бошлади» дея шарҳлади. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

АҚШнинг «CBS» телеканали хабарига кўра Трамп ҳукуматининг бу қарори Суриянинг шимоли-ғарбидаги бошқа кучлар (Европа давлатлари)нинг ҳам чекинишини англатади.

Туркия қуролли кучлари Афринни террорчи гуруҳлардан тозалаган, навбат Идлибга келди.

Айни пайтда АҚШ ҳарбийлари Идлибдан чиқиб кетгани айтилмоқда.

Террорчи гуруҳлардан тозаланган Раққага ўз эгалари — маҳаллий аҳоли қайтиб келаяпти. Улар Фурот дарёсини кечиб ўтишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Чунки кўприклар бузиб ташланган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг