Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Суриядаги ИШИДга зарба бера бошлади

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Суриядаги ИШИДга зарба бера бошлади

Фото:«РИА Новости»

АҚШнинг «Гарри Трумэн» харбий ҳаво кемаси бошчилигидаги харбий ҳаво кучлари Суриядаги ИШИД позицияларига зарба бера бошлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Ушбу операциялар зарба берувчи ҳаво гуруҳларининг имкониятларини кўрсатади»,-дейди флот командири, контр-адмирал Жин Блэк.

Унинг таъкидлашича, ҳарбий парвозлар  «Қатъийлик» операцияси доирасида ИШИДни ва у жаҳон ҳамжамиятига келтираётган хавфни йўқ қилишни мақсад қилган.

Операция 3 май куни бошланиб, зарбалар Ўртаер денгизининг шарқий қисмидан амалга оширилмоқда. Маълум қилинишича, ўтган ҳафтада АҚШ бошчилигида Сурияга 27та ҳаво ҳужуми уюштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг