Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Киевга ҳар ой 1,5 млрд долларлик кўмак кўрсатишга тайёр – Bloomberg

АҚШ Киевга ҳар ой 1,5 млрд долларлик кўмак кўрсатишга тайёр – Bloomberg

АҚШ Россияга қарши уруш давомида Украинага ҳар ой 1,5 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатишга тайёр. Қўшма Штатлар, шунингдек, Европадаги иттифоқчиларини ҳам Украина учун ажратиладиган маблағларини оширишга чақирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg нашри маълум қилди.

Агентлик манбаларининг айтишича, ўтган ҳафтада Жо Байден маъмурияти йил охиригача бўлган муддат учун 4,5 миллиард доллар ёрдам пакетини ажратганидан сўнг Евроиттифоқ вакиллари билан музокара ўтказган ва улардан Украинага ёрдамни оширишни талаб қилган.

Манбалардан бирига кўра,Европа Иттифоқи олдинги мажбуриятларни бажариш бўйича ички музокаралар олиб бориш билан бирга давом этаётган уруш даврида Украина иқтисодиётини сақлаб қолишга ёрдам берадиган мунтазам механизмни ҳам муҳокама қилмоқдалар.

Халқаро валюта жамғармаси аввалроқ, Украинага айни пайтда асосий хизматларни кўрсатиши ва иқтисодиётини давом эттириши учун ҳар ой тахминан 5 миллиард доллар кераклигини айтган эди.

«Ўтган ойда мамлакат 2 миллиард долларга яқин ёрдам олди, бу августдаги 4,7 миллиард доллардан кам», – дейди Украина молия вазири Сергей Марченко.

Маълум қилинишича, Европа Иттифоқи етакчиларининг шу ҳафта Чехияда бўлиб ўтадиган саммитда Украинанинг 38 миллиард доллар миқдоридаги молиявий эҳтиёжларини акс эттирувчи  2023 йилги бюджет лойиҳасини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг