Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ контрразведкаси Россия ва Хитойни асосий таҳдид дея атади

АҚШ контрразведкаси Россия ва Хитойни асосий таҳдид дея атади

11 февраль куни АҚШнинг 2020-2022 йилларга мўлжалланган янги стратегияси эълон қилинди. Унда Россия ва Хитой таҳдидлар рўйхатида биринчи ўринга қўйилган. Ҳужжат Контрразведка ва хавфсизлик миллий маркази томонидан тузилган.

«АҚШни нишонга олган ўйинчилар сони кўпаймоқда. Россия ва Хитой бутун дунёда АҚШга қарши  воситалардан фойдаланмоқда, улар замонавий разведкага эга. Қўшма Штатларни душманлар қаторига қўшувчи ўйинчилар сони эса кўпаймоқда», дейилади ҳужжатда.

Куба, Эрон, Шимолий Корея, «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати, ИШИД ва «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотлари, шунингдек трансмиллий жиноий ташкилотлар ҳам таҳдидлар сирасига киритилди. 

«Ушбу ўйинчилар тобора мураккаб воситалардан фойдаланмоқда. Биометрик қурилмалар, автоном тизимлар, юқори аниқликдаги расмлар, илғор шифрлаш ва кузатув механизмлари, шунингдек маълумотларни таҳлил қилишга жиддий эътибор қаратишмоқда. Технологиялар рақибларга мақсадга эришиш ва рақобатчиларига босим ўтказишда янги имкониятларни очди», дейилади стратегияда.

АҚШ ва иттифоқчилар орасида ҳам жамоатчилик фикри ҳам ташқи таъсирга дучор бўлиши мумкинлиги айтилган. 


Шу муносабат билан ҳужжатда курашнинг бешта мақсадини белгиланган:

- Инфратузилмани ҳимоя қилиш;
-асосий занжирларга таҳдидларни камайтириш;
-Америка иқтисодиётини эксплуатация қилишга қарши туриш;
-Америка демократиясини ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш;
-ташқи разведканинг кибер ва техник ҳаракатларига қарши туриш.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг