Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ нефть қазиб олишда жаҳон етакчисига айланмоқчи

АҚШ нефть қазиб олишда жаҳон етакчисига айланмоқчи

Фото: «Skworldnews.com»

АҚШ нефть қазиб олиш бўйича яна жаҳонда етакчи бўлмоқчи — мамлакат энергетика вазирлиги ҳузуридаги ахборот бошқармаси буни ҳисоб-китоб қилиб чиқди, дейилади «CBS» телеканали хабарида. Экспертларнинг ҳисоблашича, 2019 йилга бориб АҚШда қазиб олинаётган нефть кунига 11,8 млн. баррелга етади ва мамлакатнинг дунёда олдинги сафга чиқишига имкон беради.

Ўтган йилги маълумотларга кўра, Россияда кунига 10,3 млн., Саудия Арабистонида 10 млн. баррелдан озроқ нефть қазиб олинган. АҚШ бу йил февраль ойида шу кўрсаткич бўйича Саудия Арабистонини қувиб ўтди. Июнь ойига келиб эса америкаликлар  кунлик нормани 10,9 млн. баррелга чиқаришди.

— Албатта, Саудия Арабистони ва Россия ҳам нефть қазиб олишни кўпайтиришлари мумкин. ОПЕК аъзолари ва бошқа мамлакатлар, жумладан Россия, ўтган ойда нефть қазиб олишга бўлган чекловларни камайтиришга келишиб олдилар, бу эса «қора олтин» нархининг ўсишига олиб келди, — дейилади телеканал хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг