Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ президентининг Осиёга сафари бошланди

АҚШ президентининг Осиёга сафари бошланди

АҚШ президенти Жо Байден Осиё бўйлаб сафарини бошлаган. У дастлаб Жанубий Кореяга борган, ҳозир эса Японияда бўлиб турибди.

Токиода Байден Япония бош вазири Фумио Кисида билан учрашган. Томонлар ўзаро ҳамкорлик, шунингдек, Украинадаги вазият, Россия санкциялари, Хитой сиёсати ва КХДР ракеталари бўйича муҳокамалар олиб боришган.

Байденнинг Японияга сафари 24 майга қадар давом этади. У император Нарухито билан ҳам учрашади. Эртага эса Австралия, Ҳиндистон, АҚШ ва Япония тўрт томонлама мулоқот бўйича саммитда қатнашади.

Япониядан олдин АҚШ раҳбари Жанубий Кореяга борган ва корейс президенти билан учрашган. Байден янги президентнинг фамилиясини нотўғри айтиб, уни собиқ раҳбар Мун Чже Ин билан адаштириб юборган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу бошчилигидаги делегация 23-27 май кунлари Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонга сафар қилади. Ўзбекистонда 23-25 май кунлари бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг