Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Қуддусдаги элчихонасининг очилишига жиддий ҳозирлик кўрмоқда

АҚШ Қуддусдаги элчихонасининг очилишига жиддий ҳозирлик кўрмоқда

«АҚШнинг Қуддусдаги элчихонаси» сўзи Қуддус шаҳридаги «Эрнуна» маҳалласи кўчаларига уч тил – инглизча, арабча ва ибронийчада илиб чиқилди.

Фото: «Hurriyet.com.tr»

«АҚШнинг Қуддусдаги элчихонаси» сўзи Қуддус шаҳридаги «Эрнуна» маҳалласи кўчаларига уч тил – инглизча, арабча ва ибронийчада илиб чиқилди. Бу ҳақда «Hurriyet» «Рейтерс» маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Элчихонанинг очилиш маросими шу йил 14 май куни бўлиб ўтади.

Фаластин мустақиллик ташкилоти бош котиби Соиб Урайкат давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларини 14 май куни очилиши кутилаётган элчихонага бойкот эълон қилишга чақирди.

АҚШ элчихонаси янги бино қурилгунича Американинг Қуддусдаги консуллик биносида фаолият юритади.

Исроил матбуоти АҚШ элчихонасининг очилиш маросимида Доналд Трампнинг қизи Иванка ва куёви Жаред Кушнер иштирок эитишини маълум қилди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп 2017 йил 6 декабрь куни Оқ уйда уюштирган матбуот анжуманида Қуддусни Исроилнинг пойтахти, дея тан олганини ва Американинг Тел-Авивдаги элчихонасини Қуддус шаҳрига кўчириш бўйича топшириқ берганини айтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг