Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ саккиз давлат билан ҳарбий иттифоқ тузмоқчи

АҚШ саккиз давлат билан ҳарбий иттифоқ тузмоқчи

Фото: «newsru.co.il»

Дональд Трамп ҳукумати Эроннинг минтақадаги таъсирини камайтириш мақсадида 6 та кўрфаз давлати ҳамда Миср ва Иордания билан ҳарбий, сиёсий иттифоқ тузиш бўйича иш олиб бораётгани маълум бўлди, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.

Бу ҳақда берилган Оқ уй баёнотида иттифоққа қўшиладиган мамлакатлар орасида ракета мудофааси, ҳарбий таълим, терроризмга қарши кураш орқали минтақада иқтисодий ва дипломатик алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсад қилингани қайд этилган.

Яқин Шарқ стратегик иттифоқи (MESA) номи берилган ишчи гуруҳининг дастлабки йиғилиши шу йил 12-13 октябрь кунлари Вашингтон шаҳрида ўтказилади.

Тузиладиган иттифоқда Саудия Арабистони ва БАА Трамп ҳукумати билан янада яқин бўлади.

АҚШнинг аввалги ҳукуматлари ҳам кўрфаз давлатлари ва Араб лигаси билан бир иттифоқ тузиш бўйича иш олиб борган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг