Саратонга чалинган сенатор «президентлик пойгаси»га қўшилмоқчи
Яна бир сенатор-демократ 2020 йили АҚШ президентлиги учун ўтказиладиган сайловларда қатнашиш ниятини билдирди. Бу сенатнинг колорадолик аъзоси, 54 ёшли Майкл Беннетдир. Шифокорлар унда саратон хасталигини аниқлашганди.
«Мен 2020 йилги сайловга номзодимни қўймоқчиман», — деди сиёсатчи «CNN» телеканали эфирида.
Майкл Беннет ўз хасталиги эрта босқичда аниқлангани учун, «президентлик пойгаси»да бемалол қатнаша олишига умид боғламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Беннет — АҚШнинг Демократлар партиясидан бўлғуси президентлик сайловларига илгари сурилаётган еттинчи номзод.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter