Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Сенати коронавирусга қарши 8,3 миллиард доллар ажратишни маъқуллади

АҚШ Сенати коронавирусга қарши 8,3 миллиард доллар ажратишни маъқуллади

Фото:«Yahoo Money»

АҚШ Сенати коронавирус тарқалишига қарши кураш учун 8,3 миллиард доллар ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Каналга кўра, тегишли қонун лойиҳасида коронавирусга қарши кураш учун 7,8 миллиард доллар ажратиш, шунингдек, телетиббиёт учун 500 миллион долларгача қўшимча харажатлар кўзда тутилган. 7,8 миллиард доллардан 3 миллиард доллари вакциналар, тезкор тестлар ва терапевтик воситаларни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқишга сарфланиши режалаштирилган. Вируснинг АҚШдан ташқарида тарқалишига қарши ёрдам учун 1,25 миллиард доллар сарфланади. Дори воситалари ва дори-дармонларни сотиб олишга деярли 1 миллиард доллар ажратилади.

Конгресс томонидан маъқулланган қонун лойиҳаси президент Доналд Трампга имзо чекиш учун Оқ Уйга юборилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида янги типдаги коронавирус тарқалганини эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда вирусни юқтирган одамларнинг умумий сони 97,2 минг кишини ташкил этади, шу билан бирга 54 965 киши даволаниб, 3 327 киши вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг