Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ сенаторлари Эрдўғонга талаб билан чиқишди

АҚШ сенаторлари Эрдўғонга талаб билан чиқишди

Фото:«Hurriyet Daily News»

АҚШ Сенатининг 66 нафар аъзоси Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга мактуб ёзиб, террорчилик ташкилотлари ФЕТО (Фатҳулла Гулан) ва ПКК(Курд ишчи партияси)га алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинган Андрей Брунсоннинг озодликка чиқарилишини талаб қилган. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Брунсон билан бир штат – шимолий каролиналик республикачи сенатор Том Тиллис ва демократ Жинни Шаҳин ёзган мактубда АҚШ ва Туркия қонун чиқарувчилари орасида ҳамкорликнинг қўллаб-қувватланаётгани таъкидланган.

Мактубда Туркиядаги ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси давлат тўнтаришида иштирок этган фуқароларга қонунга зид ҳолатда иш олиб борилаётганини айтган.

Мактубни 66 нафар сенатор қўллаб-қувватлаган.   

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг