Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ собиқ президенти яна шифохонага тушди

АҚШ собиқ президенти яна шифохонага тушди

Фото:«РИА Новости»

АҚШнинг 41-президенти 93 ёшли Жорж Буш қон босими тушиб кетгани ва чарчоқ туфайли шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда  «Haber7» хабар бермоқда.

Буш спикери Жим Макграснинг айтишича, Буш бир неча кун шифохонада ётиб даволанар экан. Жанубий Маине тиббиёт марказида даволанаётган Бушнинг аҳволи яхши.

Буш ўтган ой вафот этган турмуш ўртоғи Барбара Бушнинг дафн маросимидан кейин Ҳюстондаги шифохонада ҳам 13 кун даволанган эди.

1989 — 1993-йиллар мобайнида АҚШ президенти бўлган Буш 43-президент кичик Бушнинг отасидир.

Катта Буш 2015 йили йиқилиб тушиб, бўйнини синдириб олган эди.

Буш паркинсон касаллигига ҳам чалинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг