Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Суриядан қўшинларини олиб чиқиб кетмоқда

АҚШ Суриядан қўшинларини олиб чиқиб кетмоқда

Фото:«New York Magazine»

АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис мамлакат қуролли кучларини Сурия ҳудудидан олиб чиқиб кетиш бўйича буйруқни имзолади. Бу ҳақда вазирликдаги манбага асосланиб, «Fox News» телеканали хабар бермоқда.

«AFP» агентлигининг ёзишича, Пентагон ҳам бу маълумотни тасдиқлайди.

19 декабрь куни АҚШ ўз қўшинларини Сурия ҳудудидан олиб чиқиши маълум бўлганди. Ҳозирда бу ерда икки минг атрофида АҚШ солдатлари бор. Қўшинларни олиб чиқиш 60 кундан 100 кунгача вақт олиши айтилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг