Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда боғча боласи тошбўрон қилинди

АҚШда боғча боласи тошбўрон қилинди

АҚШда бир боғча тарбиячиси 4 ёшли болани жазолаш учун уни тенгқурларига тошбўрон қилдирди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Бу воқеа Арканзас штатида содир бўлди. Тўполон қилган болага тарбиячининг жазо бериш мақсадида қўллаган усули одамийликдан мутлақо йироқ.

Тўрт ёшли болани 6 нафар тенгқури тарбиячи берган тошлар билан тошбўрон қилган. Бу жараён бошқа тарбиячилар томонидан махфий равишда қўл телефони орқали тасвирга туширилиб, полицияга берилган.

Тошбағир тарбиячи устидан жиноий иш қўзғатилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг